Учқўрғон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими Исмонова Наргиза Отамирзаевна ўзининг маданият ва санъат соҳасидаги фидокорона меҳнати, ёш авлод тарбиясига қўшган беқиёс ҳиссаси билан муносиб тақдирланди.
📌 Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова ҳамда Маданият вазири Озодбек Назарбеков тавсиясига асосан, у Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг “Турон” мактаб театри танлови Республика босқичида ғолибликни қўлга киритди ва “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди. 🏅
Бу юксак эътироф нафақат шахсий ютуқ, балки юртимиз маданияти ва таълим соҳасидаги барча фидойилар меҳнатига берилган катта баҳодир. 🇺🇿✨
