Муассасанинг очилиш маросимида туман ҳокими, юртимиздаги таниқли санъаткорлар, нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими мазкур таълим ташкилоти бир вақтлар ачинарли ҳолатда бўлганлиги, бугун бу масканда болажонлар учун ҳам, тарбиячи ходимлар учун ҳам барча қулайликлар яратилганлигини билдириб, маҳалла аҳлини янги таълим ташкилоти билан табриклади.
-Мен туманларда ҳам мана шундай пойтахт боғчаларидан кам бўлмаган муассасалар қурилаётганидан жуда ҳам хурсандман. Ўйлайманки болажонларимиз бу каби шароитларга эга масканда етук инсонлар бўлиб етишишади-дейди Мансуржон Тошматов
Маълумот учун, мазкур таълим ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октябрьдаги ПҚ-408-сонли қарори асосида 2,8 миллиард сўм маблағ эвазига капитал таъмирдан чиқарилди.