Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами арафасида Учқўрғон тумани “Янгиобод” маҳалласидаги 7-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.
Таълим муассасасининг тантанали тарзда ташкил этилган очилиш маросимида туман ҳокими, соҳа ходимлари, уста қурувчилар ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этишди. Туман ҳокими янги фойдаланишга топширилган боғча барча шароитларга эга бўлиб, муассаса болажонларимизнинг сифатли бошланғич билим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишига хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Тадбир иштирокчилари бинода болажонларга муҳайё этилган шарт-шароитлар билан танишар экан, бу ерда ёш авлод учун барча қулайликлар яратилганига гувоҳ бўлишди.
Муассаса ўз бағрида 120 нафар болажонларни тарбиялаш имкониятига эга. Давлат бюджетидан 3,5 млрд сўм маблағ сарфланган ҳолда бино ва иншоотлар янгидан қурилди. Ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа заллари замонавий жиҳозланди.