Учқўрғон туманида умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш бўйича “Мактаб ярмаркаси” ташкил этилди. Унда ишлаб чиқарувчилар ўзлари тайёрлаган замонавий дизайндаги қулай ва бежирим, сифатли ўқувчилар формалари кўргазмаси ва савдосини йўлга қўйдилар. Туманда 47 та умумтаълим муассасаси бўлиб, улардаги ўқувчилар сони 30447 нафарни ташкил қилади. Туман халқ таълими бўлими томонидан, энг аввало, уларнинг мактаб формасига бўлган эҳтиёжини ўрганиш баробарида ишлаб чиқарувчилар томонидан ўқувчилар формасини тайёрлашда сифат, бежиримлик ва нарх борасида ҳам қулай бўлишига эътибор қаратилди. Ота-оналар ҳамда ўқувчиларнинг таклиф ва истакларига мувофиқ тайёрланган мактаб формалари уларга манзур бўлиб, шу жойнинг ўзида 600 дона мактаб формалари харид қилинди.

By admin