Учқўрғон туман халқ таълими ходимларининг 2020-2021 ўқув йили олдидан анъанавий август кенгаши ялпи йиғилиши 20-август куни ZOOM дастури орқали онлайн таризда бўлиб ўтди. Йиғилишда Учқўрғон туман ҳокими ижтимоий соха бўйича ўринбосари С.Турсунов, Туман халқ таълими бўлими мудири Б.Зайниев, Туман касаба уюшма кенгаши раиси А.Ғофуров ҳамда халқ таълими тизимида фаолият кўрсатиб келаётган 350 нафар раҳбар-педагоглар иштирок этишди.
Йиғилиш аввалида туман халқ таълими мудири барчани кириб келаётган қутлуғ саналар – мустақиллигимизнинг 29 йиллиги, “Билимлар куни” ҳамда ушбу анжуманда иштирок этаётганликлари билан муборакбод этди.
Йиғилишда Август Кенгашлари янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш, ўқув дастурлари, дарсликлардаги ўзгаришларни, янги ўқув йилида тизим олдида турган устувор вазифаларни тизим ходимларига етказиш борасида муҳим аҳамиятга эгалиги, Анъанавий Август кенгашларининг шўъба ва ялпи йиғилишларини ўтказилиши мустақиллигимизнинг 29 йиллигини асосий шиори “Сен–қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” эзгу ғоясига ҳамоҳанглигига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шу билан биргаликда ҳозирги вақтда мамлакатимиз таълим тизимининг жаҳон таълим тизими билан интеграциялашуви жараёни кетаётганлиги. Таълим мазмун-моҳиятининг ўзгараётганлиги, таълим бериш жараёнига замонавий ёндашувлар ҳамда халқаро тажрибаларни жорий этиш таклиф этилаётган бир даврда таълим беришга педагогик муносабат ҳам ўзгариши лозимлиги, яъни ҳар бир таълим ходими янгиланишни ўзидан бошламоғи лозимлиги хақида гапириб ўтилди.
Бугунги ялпи йиғилишнинг мақсади янги 2020-2021- ўқув йили олдидан таълим тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва таълим мазмунидаги ўзгаришлар мазмун-моҳиятини педагогларга етказиш, халқ таълими тизимини 2030-йилгача ривожлантириш Концепциясида белгиланган вазифаларни бажаришда таълим муассасалари раҳбарлари ва педагоглари олдида турган вазифаларни белгилаб олишдан иборатдир. Эндиги вазифалар педагог ходимларнинг касбий маҳоратларини янада ошириш, илғор тажрибаларни тарғиб қилиш орқали янги ўқув йилида таълим–тарбия сифатини янада ошириш ҳамда таълим беришнинг янги замонавий усуллари билан мунтазам бойитиб боришдан иборатлиги такидлаб ўтилди.