Жорий йилнинг 10 май куни Халқ таълими вазирлигининг Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ҳамда академик лицей ва уасб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида кимё фанидан ўз билимларини синаб кўриш имкониятини берувчи онлайн олимпиада бўлиб ўтди. Олимпиада топшириқлари 20 та тест саволларидан иборат бўлиб, бажариш учун иштирокчиларга 1 соат вақт ажратилди.

            Ўтказилган олимпиадада туманимиз тасарруфидаги мактаблардан 105 нафар, яъни 10-синфлар бўйича 60 нафар, 11-синфлар бўйича 45 нафар ўқувчилар иштирок этдилар. Иштирок этган барча ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш депортаментининг сертификатига эга бўлдилар.

By admin